[Озор надир, бўлурмиз зор–зор]

Озор надир, бўлурмиз зор–зор,
Фироқ надир, йироқ-йироқ йўл,
Бу дунёси бизга келур тор,
Кетажакмиз севгига мўл-кўл.
 
Оҳ орқали топурмиз паноҳ,
Юрак зил-зил, сохта хандалар,
Бу шундайин бебақо фано –
Ишқдан ўлар ишқсиз бандалар!

© Azam Abidov
Audio production: Azam Abidov