Azam Abidov

usbekisch

 

ҚАНДОҚ АЗОБ

Қайга оқар бу сокин дарё,
Нима кутар уни сўнгида?
Тўлқинлари урмасми фарёд
Қумга сингиб кўзин ўнгида?
 
Сувинг лойқа, лек қалбинг бегард,
Дарём, сендан бошланар поклик.
Фақат, қандай азоб, қандоқ дард
Оқибатни билмай оқмоқлик!

© Azam Abidov
Audioproduktion: Azam Abidov