Azam Abidov (Аъзам Обид)
ФИДОЙИ ЭЛ
Sprache: usbekisch
Übersetzungen:
deutsch (OPFERBEREITSCHAFT)
ФИДОЙИ ЭЛ
Ўргимчакдан ўрнак ол, дўстим,
Ўз боласин ҳаёти учун
Ширин жондан айрилару жим,
Ҳам едирар ўз гўштин бутун.
Фидойи дўст, фидойи эл, бас,
Асли эрур оловли вулқон.
У ўзига ҳеч нарса қилмас,
У ўзини қилгайдир қурбон!